Ҳиндистон «дунёдаги энг катта» эмлаш компаниясини бошлади

0

16 январь куни Ҳиндистонда коронавирусга қарши оммваий эмлаш бошланди. Мамлакат раҳбари Нарендра Моди уни “1.3 миллиард кишини вакцинация қилишга қаратилган дунёдаги энг катта эмлаш компанияси” деб атади.

 

Ҳиндистонда эмлаш дастурининг биринчи босқичи августга қадар давом этади ва унда 30 миллион нафар тиббиёт ходимларини вакцина билан таъминлаш режалаштирилган. Шундан кейин, 50 ёшдан баланд бўлган 270 миллион киши вакцинани қабул қилади. Ушбу жараёнда маҳаллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган иккита-Covishield вa Covaxin вакциналаридан фойдаланилади.

 

«Биз дунёдаги энг катта эмлаш дастурини ишга туширмоқдамиз ва бу ишимиз дунёга бизнинг кучимизни намойиш этади» деди Моди Нью Деҳлида кампанияни бошлаб берар экан.

 

Шунингдек, Ҳиндистон Бош Вазири вакцина яратган ҳинд олимларининг маҳорати ва истеъдодини мақтади.

 

“Вакцина тайёрлаш учун йиллар керак бўлади. Аммо, қисқа вақт ичида Ҳиндистонда битта эмас, балки иккита вакцина ишлаб чиқилди. Бу бизнинг олимларимиз маҳорати ва истеъдодидан далолатдир” деди Моди.

 

“Мамлакатимиз ўз вакцинасига эга бўлганидан бахтиёрмиз. Эмлаш – бу вирусли касалликка қарши курашишнинг ягона усули» дейди доктор Суми Нандвани вакцинани қабул қилгандан кейин берган интервьюсида.

loading...