Оққўрғонда замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

0

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани «Бойғули» маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир замонавий типдаги таълим-тарбия масканининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.  Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

 

Тадбирда Оққўрғон туман ҳокими ўринбосарлари К.Шинтемиров, Ж.Джаникуловлар иштирок этишди.

 

«Меҳригиё» номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тадбиркор Б.Пайзқулов томонидан замонавий талаблар асосида бунёд этилди.

Ушбу кўркам маскан ёш авлодга  хорижий тилларни мукаммал ўргатишга мослаштирилган бўлиб, замон талабларига мос жиҳозланган.

Таълим маскани 30 ўринга мўлжалланган. Албатта, ушбу таълим-тарбия маскани туман ёш авлодларига кўп йиллар хизмат қилади.

loading...