Хоразмлик қўшиқчи Раҳматжон Қурбонов вафот этди

0

“Хоразм санъат олами” гуруҳининг маълум қилишича, ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг атоқли вакили, хоразмлик хонанда, “Довудий овоз соҳиби” Раҳматжон Қурбонов вафот этди.

Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида таваллуд топган. Хонанданинг фидойи меҳнатлари Давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари ҳамда “Меҳнат шухрати” орденига сазовор бўлган.

У  “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмаларнинг муаллифи ҳамдир.

loading...