АҚШнинг 4 та штати парламенти бинолари ёнида қуролланган кишилар тўпланди

0

АҚШнинг Оҳайо, Техас, Орегон ва Мичиган штатлари Капитолий бинолари ёнида қуролланган намойишчилар тўпланди, деб ёзмоқда «kun.uz». Мичиганда парламент биноси ёнида бир неча ўнлаб қуролланган кишилар кузатилган.

Аввалроқ америкалик сенаторлар Жо Байденнинг инаугурацияси куни амалдаги президент Доналд Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолийга бостириб киришни режалаштираётганларидан огоҳлантиришган.

16 январда Капитолийга киришга уринган қуролланган эркак қўлга олинган. Эркак виржиниялик Уэсли Алан Билер исмли шахс бўлиб чиққан. Полициячилар унинг ёнида тўппонча, 500тадан кўпроқ ўқ ва милтиқ топишган.

Байденнинг президент курсисига ўтириши арафасида Вашингтонда фавқулодда вазият режими киритилди. Бунга эса 6 январда Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолийга бостириб киришмоқчи бўлишгани сабаб ҳисобланади. Намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувларида 4 киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлган.

20 январда Вашингтонда Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Ҳозирда шаҳарнинг Оқ уйга ва конгрессга ёндош катта қисми ўраб олинган. Тартибни сақлашга 25 минггача ҳарбийни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

loading...