Байденнинг маслаҳатчиси Навальнийни зудлик билан озод қилишни талаб қилди.

0

Россия ҳукумати Шереметевода ҳибсга олинган сиёсатчи Алексей Навалнийни зудлик билан озод қилиши керак, деди АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан.

«Навалтний зудлик билан озод этилиши ва унинг ҳаётига қилинган даҳшатли уриниш учун айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак. Кремлнинг Навальнийга ҳужумлари нафақат инсон ҳуқуқларини бузиш, балки уларнинг овози эшитилишини истаган Россия халқини ҳақорат қилишдир ”, – деб ёзди у Твиттерда.

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Салливаннинг баёнотига жавобан чет эллик сиёсатчиларга халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишни ва ўз мамлакатлари муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берди.

«Мен жаноб Салливанга айтмоқчи бўлган нарсаларим: халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилинг, суверен давлатларнинг миллий қонунчилигига тажовуз қилманг ва ўз мамлакатингиздаги муаммолар билан шуғулланинг», деб ёзган у Фасебоокда.

meduza

 

loading...