ЖССТ COVID-19 пандемияси қачон пасайишини маълум қилди

0

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Мелита Вуйнович «Российская газета» га берган интервюсида коронавирус пандемияси қачон чекиниши мумкинлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 касаллиги билан боғлиқ вазият бу йил қандай ривожланиши ҳақида бир фикр айтиш мушкул, аммо шуниси аниқки, пандемия бу йил тугамайди ва вирус йўқолмайди.

Вуйновичнинг таъкидлашича, вакциналар ҳақидаги сўнгги янгиликлар бу балодан қутулишга умид борлигидан дарак бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, тобора кўплаб мамлакатларда, масалан, Россияда касалликка қарши оммавий эмлаш давом этмоқда. Ташкилот вакили вакциналар пандемияни тугатиши мумкин, аммо улар барча муаммоларни ҳал қила олмайди дея фикр билдирди. Бундан ташқари, ниқоб кийиш, гигиенага риоя қилиш ва бошқа қоидаларни унутмаслик орқали инфекция тарқалишига қарши курашиш ва ўлимни камайтиришга ёрдам беради, дея қўшимча қилди Вуйнович.

Роспотребнадзор марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти клиник ва аналитик ишлар бўйича директор ўринбосари Наталия Пшеничная таъкидлаганидек, Россияда коронавирус билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш тенденцияси мавжуд.Экспертнинг фикрича, энг юқори кўрсаткич аллақачон ўтган деб тахмин қилиш мумкин. Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, пойтахт аҳолиси коронавирусга қарши эмлашлардан қочмасалар, баҳорда нормал ҳаётга қайтишади. Шунингдек, у касаллик икки-уч ҳафта ичида пасайишига умид билдирди.

ria.ru

loading...