Қалб тилга кирганда…

0

Кўнгил, қалб – бағрикенглик офтоби. Унда тафт, ҳарорат, дард, туғён, ички ўй-кечинма, эҳтиросу армон, умидворлик мужассам… Кўнгил шод бўлса, ботинга сиғмайди. Кўнгил хафа бўлса, уни ботиндан тополмай ҳалаксан, киши. Кўнгилнинг юпанчи – илм, фазилат, жасорат, меҳр-оқибат, дўстликдадир

Илм – зулматни ёритувчи зиё офтоби. У маънавий баркамолликка қанот, жисмоний ҳаракатга қувват ҳисобланиб, ўзида адолатга садоқат, эзгулик ғалабасига ишонч туйғуларини жаъм этади.

Фазилат – меҳр уммони. У – инсонларда одамийликни уйғотувчи сеҳрли бонг, дунё аҳлини ҳайратга солувчи шарифлик неъмати.

Жасорат – масъуллик шамчироғи. У – эгасига фахр, иззату икром келтирувчи, бошқалар ҳавас бирса интиладиган ноёб хислат намунаси саналади.

Меҳр-оқибат – инсонийликнинг асоси, мазмунли яшашнинг сири, боқийлик аломати…

Дўстлик – қалблар ойнаси, диллар ороми, кўнгиллар ҳузури, ёлғизликка таъсирчан малҳам, хотиржамлик омили эрур.

Шундай экан, дил – Дўст… Дўст – диллар қувончи… Дилнинг борлиги ва борлиғи Дўстнинг мавжудлигидандир…

“Фарзанднома” китобидан

loading...