Сергелида «самосуд» қилинган эркакнинг шахси аниқланди

0

Интернет ижтимоий тармоғида эркак кишининг бошқа фуқаролар томонидан калтакланаётганлиги, атрофдаги фуқаролар эса уларни тинчлантиришга ҳаракат қилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, воқеа 17 январдан 18 январга ўтар кечаси тахминан соат 23.55 ларда бўлган ва соат 00.15 да 102 рақамига қўнғироқ қилинган.

Тан жароҳати олган фуқаронинг шахси аниқланди, у 40 ёшли Зулфиқор Х., унга тан жароҳати етказган фуқаро ва жанжалдаги қолган иштирокчиларнинг шахси аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда

loading...