Telegram App store’дан олиб ташланиши мумкин

0

Aмериканинг «Хавфсиз Интернет учун коалиция» нотижорат ташкилоти Apple компаниясига қарши судга мурожаат қилиб, App store-дан Телеграм дастурини олиб ташлашни талаб қилди. Бу ҳақда The Washington post хабар бермоқда.

 

Шикоят ташкилот ва унинг президенти Марк Гинсберг номидан берилган. Даъвогарлар Telegram’да антисемитизм, ирқчилик ва нео-нацистлар мазмуни тарқатилишини даъво қилмоқда, бу App store дастурлари қоидаларини бузмоқда.

 

Миллати яҳудий бўлган Гинсберг суд даъвосида Телеграмдаги антисемит мазмуни уни хавф остига қўйишини ва шу сабабли у iPhone эгаси бўлгани учун Apple компаниясини судга бериш ҳуқуқига эга эканлигини даъво қилмоқда.

 

Даъвогарлар, Телеграм, хусусан, Капитолийнинг босқиндан кейин экстремистик баёнотларни тўхтатмаганлигини таъкидламоқда. «Телеграм Парлер билан таққослаганда ҳам [нафрат сўзлари] тарқатувчиси сифатида ажралиб туради», деди Гинсберг.

 

«Хавфсиз Интернет учун коалиция» Телеграмни дастур дўконидан  олиб ташлашни талаб қилиб судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

 

AҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп тарафдорлари Капитолийга ҳужумни уюштиргандан сўнг, Apple ва Google Трамп тарафдорлари билан машҳур бўлган Парлер ижтимоий тармоғини ўзларининг дастур дўконларидан олиб ташладилар. Ижтимоий тармоқлар учун хостинг хизматларини кўрсатувчи Aмазон ўз серверларидан узилишини эълон қилди.

 

Шундан сўнг Парлер фойдаланувчилари бошқа ижтимоий тармоқларга, шу жумладан илгари ўта қарши ғоялар тарафдорлари мулоқот қиладиган Телеграмга ўтишни бошладилар. Илгари Телеграм «Исломий давлат» тарафдорлари учун ҳам асосий платформа бўлган, аммо 2019 йилда ижтимоий тармоқ Европа Иттифоқи полицияси хизмати билан ҳамкорликда минглаб ахборий каналларни тўсиб қўйди.

loading...