Тошкент шаҳрида аниқланган хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш ўтказиш жинояти

0

2021 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти Тошкент вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар, Янгихаёт тумани Қўйлиқ-3 мавзесида жойлашган “Техно инвест” МЧЖ базасида ижарада бўлган хусусий тадбиркорлар М.Д. ва А.Д. истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз “Блисс”, “Сочная долина” шарбатлари, “Маринелле” томат пастаси ҳамда “Молоко с сахаром” номли қуюлтирилган сут маҳсулотларини муддатларини янги санага қалбакилаштириб ўзгартириб, 25.000.000 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Ушбу база ҳудудидаги, М.Д. ва А.Д.лар томонидан ижарага олинган 2 та омборхона кўздан кечирилганда жами 2.477.473.000 сўмлик истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз, муддатлари янги санага қалбакилаштирилиб ўзгартирилган “Блисс”, “Сочная долина”, “Мева”  шартбатлари, “Кока кола”, “Фанта”, “Спрайт” ичимликллари, “Маринелле” номли томат пастаси, ўсимлик икраси, ананас, жўхори, ассорти, кабачкали икра консервалари, “Деревенская”, “Молоко с сахаром” номли қуюлтирилган сут, “Американ теа”, “Вестон теа”, “Араб теа”, Тошкент чой” номли қуруқ чой, “Авангард” номли ун маҳсулотлари ҳамда товарларнинг яроқлилик муддатларини ўчиришда фойдаланилган ацетон суюқликлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

loading...