Турмуш ўртоғи орқали абитуриентни АДУга ўқишга киритмоқчи бўлган аёл ушланди

0

Фуқарони Андижон давлат университетига турмуш ўртоғи орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ш.Т. фуқаро Р.Р.нинг ишончига кириб унинг жиянини Андижон давлат университетида ишловчи турмуш ўртоғи ва бошқа танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...