Уйқучанликнинг кучайишига олиб келувчи 6 та сабаб

0

Ҳар қиш мавсумида чарчоқнинг кучайиши оқибатида кўпроқ ухлаш истаги пайдо бўлади. Аммо бунинг вақти-вақти билан пайдо бўлиш сабаби нимада?

Нега доим уйқу келади? Қиш бўлгани учунми? Совуқлиги туфайлими? Ёки кун қисқалиги учунми? Бу энг кўп бериладиган саволлар эди. Баъзан эса доимий уйқучанлик сабабини дарҳол аниқлаб бўлмайди. Бундай ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Европа тиббиёт маркази эндокринологи Георгий Мсхалая бу борада ўз фикрларини маълум қилди, деб ёзмоқда «daryo.uz».

Уйқусизликнинг кучайиши натижасида беморларнинг эндокринолог, терапевт ва психиатрга мурожаат қилиши кўпаймоқда. Бу аломатлар гормонал касаллик, турли элементлар етишмаслиги ва психологик муаммоларга асосланган бўлиши мумкин. Касалликни янада яхши аниқлаш учун кўп қиррали ташхис қўйиш керак. Шифокорлар шундагина уйқучанликнинг асосий сабабини аниқлайди ва уни бартараф этиш учун тегишли тавсиялар беради.

Уйқуда хуррак отиш

Уйқу бузилишининг сабабларидан бири хуррак отиш билан боғлиқ бўлиб, у бир неча ёки ўнлаб сония давом этиши мумкин. Бундай вақтда нафасни ушлаб туриш қондаги карбонат ангидрид концентрациясининг ошишига олиб келади, шу сабабли одам эрталаб чарчоқ ва уйқучанликни ҳис қилади. Узоқ вақт давомида хуррак уйқу апноэсини келтириб чиқаради ва бу юрак-қон томир касалликларининг ривожланиш хавфини оширади. Ушбу ҳолат кўпинча ортиқча вазнга эга инсонларда кузатилади. Бунинг олдини олиш учун неврологнинг кўригидан ўтиш керак.

Гормонал мувозанатнинг бузилиши

Уйқучанликнинг кучайиши танадаги гормонал касалликларнинг натижаси бўлиши мумкин. Улар орасида қалқонсимон без гормонлари ва жинсий гормонлар етишмовчилиги тез-тез учрайди. Таҳлилларни малакали лабораторияда ўтказиш жуда муҳимдир, чунки уларнинг баъзилари кўрсаткичларни 1,5-2 баравар ошириб юборишади. Бундай натижаларни олган шифокорлар нотўғри даволаш ишларини бошлаб юборади.

D витамини танқислиги

D витамини танқислигини ҳозирда коронавирус билан боғлиқ деб билишади. Аммо D витамини борасидаги ушбу қараш ҳақида далиллар бўлмаса-да, унинг уйқучанлик билан алоқаси илмий жиҳатдан исботланган. Ҳақиқат шундаки, D витаминининг 70 фоизи терининг очиқ жойларида ультрабинафша нурлари таъсирида ҳосил бўлади. Агар қуёшли кунлар оз бўлса, унда витамин етишмаслиги кузатилади. Шунинг учун танқисликни махсус витамин-дорилар билан тўлдириш тавсия этилади.

Темир моддаси танқислиги

Уйқучанликнинг яна бир сабаби − темир танқислиги бўлиши мумкин. Кўпинча бу қизларда учрайди, бу овқатланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва темирнинг камайиши, шунингдек, гинекологик ва гастроэнтерологик сабаблар билан боғлиқ. Шу сабабли ошқозон-ичак трактида полип ва эрозия мавжудлигини аниқлаган ҳолда, ушбу муаммони гинеколог ҳамда гастроэнтерологлар билан биргаликда ҳал қилиш яхшироқдир.

Мелатонин етишмаслиги

Уйқучанликнинг асосий сабаблари тўғрисидаги суҳбатда мелатонин ҳақида эсламаслик мумкин эмас. Мелатонин етишмаслиги уйқунинг ортишига олиб келиши мумкин. Бунинг учун деразаларга қора парда тутиш, ётоқ лампаларини ёқмаслик зарур. Уйқудан 2 соат аввал телевизор, планшет каби нур чиқарувчи қурилмалардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кичик сайрлар ҳам уйқуни меъёрлаштиришга ёрдам беради.

Асаб касалликлари

Энг оғир ҳолатлар инсон миясида доимий салбий фикрлар айланиши натижасида юзага келади. Бу эса тушкунлик, ташвиш кучайиши натижасида бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда психотерапевтнинг маслаҳати зарур.

loading...