Янгиқўрғонлик ота ўз фарзанди учун вояга етгунга қадар бўлган алимент суммасини тўлиқ тўлаб берди

0

Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтиришлар самара бериб, ота ўз фарзанди учун вояга етгунга қадар бўлган алимент суммасини тўлиқ тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 14.02.2005 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Мавланов Музаффардан ундирувчи Мирзабоева Сабохон фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига олинган.

Дастлаб қарздор ушбу суммаларни тўлашдан бўйин товлаб, ўз фарзанди яшаш шароитларини ўз вақтида амалга оширмади. Шундан сўнг, қарздорга тегишли автотранспорт воситаси қонуний тартибда хатланиб, онлайн аукцион савдоларида сотилди ва ундирувчи С.Мирзабоевага 19.000.000 сўм ўтган йилнинг август ойида топширилди.

Куни кеча яна қарздор билан олиб борилган навбатдаги ижро ҳаракатлари давомида фарзанди таъминоти учун тўланмай қолган 50 млн сўм маблағ ҳам ундириб берилди. Якуни билан жами 69 млн сўм фарзандни вояга етгунга қадар тўлиқ ундирилиши таъминланди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

loading...