1 майдан бошлаб Ўзбекистонда 15 йилдан буён доимий яшаётганларга фуқаролик берилади

0

Аввал хабар қилганимиздек, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштирилади.

Дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада, 2021 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга 2005 йил 1 январга қадар келиб, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаётган, шунингдек, 15 йил давомида Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилиш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда аввалроқ, Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида маълум қилинган эди.

loading...