13 нафар исроилликлар Pfizer ваксинаси билан эмланганидан сўнг, юз фалажи юзага келди

0

13 нафар исроилликлар коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг биринчи дозасини олгандан сўнг, юз қисмида нервларнинг вақтинча фалажланишига дуч келди.

COVID-19’га қарши эмлашдан сўнг, одамлар юзнинг енгил асаб фалажини ён таъсир сифатида бошдан кечиришган. Беморлардан бирининг таъкидлашича, фалаж таъсири 28 соат давом этган. Унинг сўзларига кўра, фалаж ҳали ҳам тўлиқ йўқолмаган.

У вакцинанинг иккинчи дозасини олишни хоҳлайдими ёки йўқми, ҳали қарор қилмаганлигини айтди. У ўз мисолида қўрқадиган ҳеч нарса йўқлигини ва фалаж шунчаки “такрорланмайдиган бир марталик ҳаракат” эканлигини кўрсатмоқчи. Соғлиқни сақлаш мутасаддиларининг таъкидлашича, иккинчи доза фалаж ҳолати бутунлай кетган тақдирдагина берилади.

korrespondent.net

loading...