Бир марталик тиббий ниқоб ўз вазифасини бажарувчи бир неча қатламларга эга.

0

Ташқи намликни қайтарувчи қатлам;

патоген зарраларни (микроблар ва вируслар) ушлайдиган ўрта қатлам филтри;

намликни ютадиган ва ниқоб остида буғларнинг тўпланишидан сақлайдиган ички қатлам.

Ниқобнинг ташқи қатлами ичкарига алмашса, ташқи қатлам нафас олиш пайтида ҳосил бўлган намлик зарраларини қайтаради ва улар ниқоб остидан турли йўналишларда тарқала бошлайди. Яъни вирус бошқаларга осонликча юқиши мумкин.

Ички қатлам ташқарида бўлиши ҳам зарар етказади. Ахир у атрофдаги ҳаводан зарраларни, шу жумладан патоген микроорганизмларни ўзлаштиради. Бундай ниқоб тезда ифлос бўлади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...