Эртага ўзбекистонлик спортчи октагонга чиқади

0

Эртага ўзбекистонлик Заррух Адашев (3-2-0) UFC оқшомида октагонга чиқади. Бу ҳақда шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги канали орқали хабар берди.

Заррухнинг рақиби хитойлик Су Мудаержи (13-4-0) бўлади. Заррух учун бу промоушндаги иккинчи уриниш. Бугун улар вазн ўлчашда қатнашишди. Адашев энг енгил тоифанинг белгиланган лимитига мос тарзда 57,2 кг вазн қайд этди.

loading...