Ирмоқ устидан янги Ram TRX пикапида сакраб ўтган америкалик блогер(видео)

0

YouTube’да Street Speed 717 ники остида танилган блогер янги Ram TRX пикапи ёрдамида канал устидан сакраб ўтишга қарор қилди, деб ёзади CARakoom.

Ғоя шунчаки пайдо бўлмаган, у сув устидан сакраб ўтишга Ford F-150 Raptor’ининг шу каби муваффақиятли уринишидан сўнг қарор қилган. Режа бўйича Bilstein фаол «подвеска»си ва 35 дюймли Goodyear ғилдиракларига эга Ram TRX трюкни бемалол бажариши керак эди. Бироқ барчаси кутилганидек бўлмаган.

Пикап етарли даражада юқорига кўтарилган, бироқ ерга қўнишда айрим муаммоларга дуч келган: дастлабки зарба оғирлиги олд йўловчи ғилдиракларига тўғри келган. Натижада олд бампер яхшигина эзилган. Бундан ташқари, орқа ойна ҳам синиб кетган, ҳатто кузовнинг пластик шовқин сўндиргичларига шикаст етган.

Шунга қарамай, бу каби «қўниш»дан сўнг ҳам Ram TRX мустақил ўзи устахонага ҳаракатланиб кетган.

loading...