Жириновский: “Украинанинг президенти бўлишим мумкин…”

0

Россиянинг Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Украинадаги президентлик сайловларида ғалаба қозониши мумкинлигини маълум қилди.

Бу ҳақда «Россия 1» телеканали хабар берди.

Унинг фикрича, бу сайловларда қатнашиш имконияти бўлган тақдирда юз бериши мумкин.

“Албатта! Руслар ҳам, украиналиклар ҳам менга овоз беришарди”, деди Жириновский.

Унинг таъкидлашича, одамлар мамлакат ва унинг иқтисодиёти нобуд бўлаётгани тўғрисидаги «янгиликлардан» чарчашган.

loading...