ЖССТ CОVID-19га чалинган беморнинг қанча вақт давомида юқумли бўлиб қолишини маълум қилди

0

Одам CОVID-19 белгилари пайдо бўлганидан кейинги 8-9 кун давомида юқумли бўлиб қолиши мумкин.

Бу ҳақда ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйновичга таяниб «Российская газета» ёзмоқда.

«Юқумли бўлиш учун тирик вирусни тарқатиш керак. Дастлабки тадқиқотлар натижаларига кўра, кўпчилик беморлар аломатлар пайдо бўлгандан кейинги 8-9 кун давомида юқумли бўлишади, аммо хасталикнинг оғир шаклига чалинганларда ушбу юқумли давр узоқроқ давом этиши мумкин», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ЖССТ CОVID-19га чалинганлар билан алоқада бўлган ҳар бир кишига 14 кунлик карантинни тавсия қилади.

loading...