Капитолий ташқи хавфсизлик таҳдиди туфайли бутунлай блокланди

0

АҚШ пойтахтида жойлашган Капитолий хавфсизлик таҳдиди туфайли кириш ва чиқиш учун бутунлай ёпилди.

Бу ҳақда “NBC” ўзининг твиттер саҳифасида хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Капитолий ходимларига ташқи хавфсизлик таҳдиди тўғрисида огоҳлантириш юборилган.

“Барча Капитолий ҳудудидан четда турсин: ташқи хавфсизлик таҳдиди, кириш ва чиқиш тақиқланади, ташқи дераза ва эшиклардан узоқроқ туринг. Агар ташқарида бўлсангиз, бошпана изланг», дейилади хабарда.

Бошқа тафсилотлар эса тақдим этилмаган.

loading...