​​ШУКРОНАЛИК – БАХТ КЕЛТИРАДИ

0

Сиз узингизни бахтсизман, 
омадсизман деб уйлайсизми, бундан хар куни уз узингизга шикоят хам килиб турасизми? 

Биласизми сиз нима учун 
узингизни бунака хис килаяпсиз?

Чунки Сизнинг хаелингизга борингиз -йугингиз учун хам шукроналар айтиш келмаган. Шунинг учун хам сиз узингизни бахтсиз хис киласиз. Хозирги ахволингизни узгартиришни истаетган булсангиз яшаетганингиз учун шукрона айтинг. Юрасиз, курасиз, гапира оласиз, эшитасиз булар учун хам шукур килинг.
Ертагаек эрталаб уйгонган пайтингизда хаетингизда борига хам йугига хам шукурлар килинг.

Шикоят килаверишдан аввал хеч уйлаб курдингизми, хаетингизда булаетган  муаммоларингиз, уларни сизга яратиб бераетган одамлар хакида. Булар , кузга куринмас Оламдан, бизга дарс бериши учун жунатилган эмасмикин. Еки сизга ердам бериш учун жунатилган булса чи? Хеч уйлаб курдингизми?

Бизга кулимиздан келмайдиган нарса хеч качон раво курилмайди. Демакки биз уз
муоммоларимизни енгишга кучимиз етар экан. Мен бунинг шундай эканлигига
ишонаман. Факат менинг бошимга келади бу кийноклар деб узингизни кийнамасдан, хеч кимни айбдор килмасдан борлигингиз учун шукур килинг. Хар бир инсоннинг хаетида
унинг шукур килиши керак булган нарсалар, одамлар жуда хам куп.

Шукроналик инсон хаетига янги – янги кувончлар олиб келади.
Хаетингиздаги бор булган барча нарса учун шукур килинг.

Хар куни етишдан олдин 2-3 дакика машк килинг. Бунда сизни хеч ким безовта килмайдиган жойда елгиз утириб, хаелан нималар учун шукур килишингиз кераклигини бирма-бир айтиб чикинг. Бу сизнинг хар кунги одатингизга айлансин. Кейинги бир неча кун ичида узгарганингизни хис киласиз. Хаелингизга нима келса хаммаси учун шукур килинг. Хаттоки муаммоларингиз учун хам шукур килишни урганинг. Хар бир муаммодан хам дарс олишга интилинг. Агарда буни хар куни бажарсангиз аник айтишим мумкинки хаетингизда куп нарсаларни
узгартиришга эришасиз.

Омадли инсонларнинг сири мана шундадир. Улар хар куни шукур килиб яшашади, хаетидаги бори учун хам йуги учун хам , шукур килишади. Хар куни шукур килишимиз учун бизда катта кичик сабабларимиз бор, атрофимизда якинларимиз бор.
Масалан мен хар куни яшаетганим учун, уйгонганим учун шукур киламан. Уйлаб курдингизми хеч, хар куни канчадан-канча одам етган жойидан тура олишмайди

Атрофингизда якинларингиз бор шуларга хам шукур килинг. Уйимда нималарим бор, булар учун хам шукур киламан.Уларни бирма-бир санаб чикинг уларга шукур килинг.Нафакат инсонлар учун хайвонларингиз учун хам, жонсиз нарсаларингиз учун хам шукур килинг. Курасизки сизнинг шукур килишингиз керак булган канчадан – канча  нарсаларингиз борлигини.

Мен хатто менга емонлик килган одамлар учун хам шукур киламан. Чунки хаетимда улар борлиги учун хам мен куп нарсаларга эришдим ва эришаман хам бу сиз ва мен учун максад булсин.

loading...