Трамп Байденнинг инаугурациясидан бир кун аввал коронавирус туфайли АҚШга киришга қўйилган тақиқни бекор қилди

0

Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга киришга қўйилган чекловларни бекор қилувчи фармонни имзолади, бу чекловлар COVID-19 коронавируси тарқалиши туфайли жорий қилинган эди. Тегишли ҳужжатни Оқ уй матбуот хизмати эълон қилди, деб ёзади «РБК».

Ҳужжатда айтилишича, АҚШга бир қатор мамлакатлардан киришни тақиқлаш тўғрисидаги фармонлар 26 январь куни амал қилишдан тўхтайди. «Шенген ҳудуди, Буюк Британия, Ирландия ва Бразилиядаги шахсларнинг АҚШга чекловларсиз кириши энди АҚШ манфаатларига зиён етказмайди», — дейилади ҳужжатда.

Трамп фармонни АҚШнинг сайланган президенти Жо Байденнинг инаугурациясидан бир кун аввал имзолади. Демократнинг вакили айтишича, Байден Трампнинг мамлакатга кириш учун қўйилган чекловларни бекор қилишига йўл қўймайди.

Трамп АҚШ президентлигини 2021 йил 20 январь куни тушда тарк этади. У ўзининг сўнгги иш кунида юзга яқин кишини афв этишни ҳам режалаштирган.

loading...