Тунисда тўқнашувлар: бир нечта шаҳарга армия киритилди, оммавий ҳибсга олишлар бошланди

0

Тунисда уч кундан буён давом этаётган тўқнашувлар давомида 600дан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди.

Намойишчилар полиция автомобилларини йўқ қилишмоқда, баррикадалар қурмоқда, куч ишлатиш тузилмалари ходимлари ҳаракатларини қийинлаштириш учун автомобил баллонлари ва чиқинди контейнерларини ёқишмоқда, деб ёзмоқда «kun.uz» «Euronews» хабарига асосланиб.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хабар беришича, намойишчилар шунингдек, дўконлар, давлат идоралари ва молия муассасаларини таламоқда.

Тунис ички ишлар вазирлиги вакили Холид Ҳаюнийнинг сўзларига кўра, душанба куни 632 киши қўлга олинган.

Полиция оммавий тартибсизликлар қатнашчиларини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда.

Тунис мудофаа вазирлиги бир нечта шаҳарга қўшинлар киритилганини маълум қилди.

Ўтган йил декабрида Тунис президенти Каис Саид мамлакатда 2015 йилда киритилган фавқулодда вазият режимини узайтириш ҳақидаги фармонни имзолаганди.

loading...