Туркияда жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик қизлар жиноий гуруҳ қўлидан қутқарилди

0

Туркиянинг Измир шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаётган жиноий гуруҳ аниқланган.

Бу ҳақда турк ОАВга таяниб Sputnik Ўзбекистон хабар берди.

Унда айтилишича, Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 6 кишини ҳибсга олди. Улар изидан тахминан 4 ой давомида кузатув олиб борилган.

Махсус операция бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг турли қисмларида амалга оширилди. Полиция Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари сақланган бир нечта “притон-квартиралар”ни топди. Жами 8 нафар аёл қутқарилди, улар калтакланиб, психологик босим орқали фоҳишаликка мажбурланган.

Жиноий иш қўзғатилди. Аёлларни ўз ватанига депортация қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

loading...