АҚШнинг янги президенти — Байден йиғлади.(видео)

0

AҚШнинг янги президенти Жо Байден Вашингтонга кўчиб ўтишдан олдин туғилган шаҳри – Делавер штатидаги Уилмингтон шаҳрида нутқ сўзлади.

У нутқини оиласига, жамоа аъзоларига ва дўстларига миннатдорчилик билдиришдан бошлади. Кейин кўзларига ёш келди. Тадбир Байденнинг вафот этган ўғли номи билан аталган Миллий гвардия марказида бўлиб ўтди.

“Бу мен учун бироз ҳиссиёт. Мен бутун фаолиятимда ёмон ва жуда ёмон кунларни бошдан кечирдим. Сизга ҳамма нарса учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен ўлсам, Делавер менинг юрагимга ва барчамизнинг юрагимизга ёзиб қўйилади», – дея таъкидлади у.

Сўзининг охирида у Байден ўлган ўғли ҳақида гапирганда кўз ёшларини тия олмади. «Мен унинг бу ерда йўқлигидан фақат пушаймонман», деди Байден.

loading...