Фарғоналик информатика фани ўқитувчисининг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари ғолиб бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.
Одинахон Йулдашева Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси.
Бугун Одинахон Йўлдошеванинг ўқувчилари ҳар йилги фан олимпиадаларида вилоят ва Республика босқичларида ғолибликни қўлга киритиб келади.
Жорий йилда у камдан-кам қайд этиладиган натижага эришди. Унинг 9-10-11-синфлардан олиб чиққан 9 нафар ўқувчисининг барчаси вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди, дейилади хабарда.