Германияда карантин феврал ўртасигача узайтирилди

0

Германияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ чекловлар 14 февралгача узайтирилди. Бу ҳақда канцлер Ангела Меркел маълум қилди. Бундан ташқари, германияликларга жамоат транспорти ва дўконларда тиббий ниқоблар ёки респираторларда бўлиш буюрилган.

“Коронавирусни тўхтатишга қаратилган барча ҳаракатларимиз жиддий хавф остида”, деб айтган Меркел журналистларга. У вируснинг аввалги турларидан тезроқ тарқалувчи янги мутацияси жиддий хавф солишидан огоҳлантирган.

Шунингдек, мамлакатда тиббий ниқоблар тақиш мажбурий қилинди. Бунгача матоли ниқоблар тақиш ва оғиз-бурунни шарф билан беркитишга йўл қўйилган. Меркел иш берувчиларни март ўртасигача иложи борича кўпроқ ходимларни масофадан ишлашга ўтказишга чақирган.

Бундан ташқари, ижтимоий алоқаларни қисқартириш бўйича қоида ўз кучида қолади, мактаб ва болалар боғчалари ёпиқ қолади.

Германияда иккинчи карантин режими 2020 йил 2 ноябрда киритилган. Январда ой охиригача амал қилиши кўзда тутилган янги чекловлар кучга кирганди.

kommersant.ru

loading...