“Samsung” вице-президенти собиқ Жанубий Корея раҳбарининг дугонасига пора бергани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди

0

“Samsung Electronics” вице-президенти ҳамда “Samsung Group”нинг асосий меросхўри Ли Чжэ Ён конгломератнинг бир қатор шўба корхоналарининг бирлашишини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши эвазига собиқ президент Пак Кин Хенинг яқин дугонасига 8,9 миллиард вон (тахминан 8 миллион доллар) пора бергани учун икки йилу олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар бермоқда.

 

«Судланувчи собиқ президент Пак Кин Хенинг талабларига бўйсунган ва отасидан ҳокимиятни олиш учун билвосита президент ваколатидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифини билдирган ҳолда фаол равишда пора берган», дейилади суд хабарида.

 

2017 йилда порахўрлик ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, шунингдек, конгломератлар билан алоқалари учун импичмент натижасида ҳокимиятдан четлатилган Пак Кин Хе 22 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Шунинг билан бирга, Ли Чжэ Ён ҳам ҳибсга олинганди.

loading...