Саудия Арабистони Хитойга нефт етказиб бериш бўйича Россияни ортда қолдирди

0

Ўтган йили Саудия Арабистони Хитойга нефт етказиб бериш бўйича Россияни ортда қолдириб, энг йирик нефт етказиб берувчи мақомини сақлаб қолди, деб хабар бермоқда Reuters.

Қайд этилишича, Хитой дунёдаги энг йирик нефт импортёри бўлиб турибди: мамлакат бир йил давомида 542,4 млн тонна нефт сотиб олган (суткасига 10,85 млн баррел). Пандемияга қарамасдан, нефт импорти аввалги йилга нисбатан 7,6 фоизга ўсган.

Саудия Арабистони Хитойга 84,92 млн тонна нефт етказиб берган (суткасига қарийб 1,69 млн баррел).

Россия Хитойга йил давомида 83,57 млн тонна ёки суткасига 1,67 млн баррел хом нефт етказиб бериб, иккинчи ўринда жойлашди.

Агентликнинг ёзишича, Россия 2020 йилнинг аксарият қисмида мослашувчан логистика ва географик яқинлик эвазига Хитойга нефт етказиб беришда етакчилик қилди. Аммо ноябрда Саудия Арабистони нефт нархини кескин арзонлаштириб, биринчи ўринга чиқиб олди.

loading...