Туркманистон кўчаларига хлор сепиб чиқилмоқда

0

Туркманистоннинг жануби-шарқидаги Марям кўчаларига тракторлар хлор эритмасини сепмоқда. Шаҳар ташқарисида эса дезинфекцияловчи воситалар ҳаводан сепилмоқда. Бу ҳақда Turkmen news хабар берди.

Кечаси шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб тракторлар хлор эритмаси сепишади. Хлорни шаҳар атрофига сепиш учун «Aн-2» самолётлари ишлатилади ва Aфғонистон билан чегарадош ҳудудларда вертолётлар хлор пуркайди.

Манбага кўра, ёзда ҳам мамлакатда худди шундай чоралар кўрилган.

loading...