Уч зўравон ёлғиз ҳайдовчининг бўғзига пичоқ тираб, машинасини олиб қочишди

0

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 15 январ куни соат 00:30 да икки нафар номаълум эркак ва бир нафар номаълум аёл киши Қўқон шаҳри Халқ сўзи рўзномалари ва Шохрухобод кўчаларининг кесишмасида фуқаро Шохрухбек А.,нинг бошқарувида бўлган МЧЖга тегишли “Matiz” русумли автомашинасига йўловчи тариқасида ўтириб, йўл-йўлакай ўзаро жанжаллашиб қолишиб, ҳайдовчи уларга автомашинасини тўхтатиб туришини, ўзаро келишиб олишларини айтганидан сўнг, ҳайдовчининг орқасидаги ўриндиқда ўтирган номаълум эркак ҳайдовчининг бўғзига пичоқ тираб, уларнинг жанжалига аралашмаслигини айтган вақтида, номаълум аёл киши уларни тинчлантиришига карамасдан, икки нафар номаълум эркак ҳайдовчига Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Туркистон кўчасида жойлашган Туғруқ комплекси ёнига олиб бориб қўйишларини айтиб, ўзларининг учинчи шеригини ушбу манзилга чақириб, манзилга етиб келишганида автомашинанинг олд ўриндиғида ўтирган номаълум эркак ҳайдовчини автомашинадан олиб тушиб, уларни кутиб олган учинчи шериги билан уриб тепиб тан жарохати етказишиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетиб, автомашинада бўлган фуқаро Шохрухбек А.,нинг 150.000 сўм пуллари ва баҳоси 2.000.000 сўм бўлган “Samsung” русумли ноутбугини босқинчилик йўли билан қўлга киритганлар.

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, номаълум шахслар “Matiz” русумли автомашинани Ўзбекистон тумани, Хаётобод кўчасидаги қурилиш моллар савдо дўкони рўпарасига қолдириб кетганлиги аниқланиб, тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 3-қисми “в” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 18 ёшли Давлатбек А., 19 ёшли Жаҳонгир М., ва 20 ёшли Дониёржон С.,лар содир этганликлари аниқланиб, шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланганлар.

 

Ушбу шахсларга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан  “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

loading...