Ўзбекистон ҳудудига Россиядан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келмоқда

0

21-23 январда Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади, деб ёзмоқда «kun.uz».

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, шимолда кечалари 12-15 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража совуқ бўлади.

22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага паст бўлади.

Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

loading...