Андижон шаҳридаги Авиационний завод ёниб кетдими?

0

Бугун ижтимоий тармоқларнинг бирида “Андижон шаҳри Найман кўчасидаги Авиационний завод орқаси ёнмоқда” сарлавҳали хабар тарқалди. Хабарларга ФВВ муносабат билдирди.

Ушбу ҳолатга  аниқлик киритилганда, Андижон шаҳри Найман кўчасида  жойлашган фойдаланиши тугалланган ташкилот ҳудудида чиқиндилар тўплаб ёқилганлиги маълум бўлди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ҳолатни назоратга олган.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юртдошларимиздан чиқиндиларни ёқмаслик, атроф-муҳит муҳофазасига эътибор қаратиш лозимлигини сўраб қолади.

darakchi.uz

loading...