Андижонда “Дамас” йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди(видео)

0

Жорий йилнинг 20 январь куни соат 16:00ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган С.С. “Дамас” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган “Наврўз” фотостудияси рўпарасига етган вақтида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1998 йилда туғилган М.Т.ни уриб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати  хабар қилмоқда.

Натижада, пиёда М.Т. биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...