Бағдод марказида содир этилган теракт оқибатида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди(видео)

0

Бағдод марказида икки террорчи ўзини портлатиши оқибатида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди. бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.

Террорчилик ҳаракати Бағдод марказидаги бозорда содир этилган. Хабар қилинишича, 31 киши ҳалок бўлган, 70дан ортиқ киши жароҳатланган.

Телеканалнинг билдиришича, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Ҳодисадан сўнг шаҳардаги барча тиббиёт муассасалари сафарбар этилган ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

loading...