Байден президентлигининг биринчи кунида мусулмон мамлакатлар фуқароларининг АҚШга киришга қўйилган чекловларини бекор қилди

0

Чоршанба куни Жо Байден АҚШнинг 46 президенти сифатида қасамёд қабул қилди. Қасамёддан бир неча соат ўтгандан кейин Байден бир қатор буйруқларни имзолади. Жумладан, АҚШнинг янги президенти аввалги ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан жорий қилган тақиқини бекор қилди.

Байден томонидан имзоланган энг муҳим қарорлардан бири, аҳолисининг аксарияти мусулмонлар бўлган мамлакат фуқароларининг АҚШга киришга қўйилган чекловни бекор қилиш бўлди. Олдинги президент Дональд Трампнинг ушбу тақиқлари кўпчилик томонидан адолатсиз ва ирқчилик руҳида, деб айтилганди.

Байден, шунингдек, Мексика билан чегара девори қурилишини молиялаштиришга ёрдам берадиган буйруқни бекор қилди. Бу қарор ҳам айнан Дональд Трамп томонидан чиқарилган эди.

Байден сайловолди компаниясида АҚШнинг Париж иқлим шартномасига қайтишини ваъда берганди. У чоршанба куни Қўшма Штатлар мазкур шартномага 30 кун ичида қайтиши бўйича ҳам қаорор имзолади.

loading...