ДХХ Қибрайда 460 гектар ерни 3, 7 миллион АҚШ долларига сотаётган шахсни қўлга олди (видео)

0

Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Қибрайлик тадбиркорга Тошкент вилоятида фаолият юритувчи чорвачиликка ихтисослашган «Asiyan Milk Best» масъулияти чекланган жамият раҳбари “Т.Қ.” ушбу жамиятга тегишли Қуйичирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни ва ҳозирда норасмий фойдаланиб келаётган туман захирасидаги 100 гектар ерни унинг номига ўтказиб беришини айтиб, эвазига 3 млн. 700 минг АҚШ доллари сўрайди.

Шунингдек, бу ишларни расмийлаштириб бериш учун Қуйичирчиқ тумани ҳокимлигидаги мансабдор шахсга беришини айтиб, яна 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Т.Қ.” тадбиркордан жами 3 млн. 720 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...