Ҳаётни мутлақ бемаъниликка айлантирган «Сичқонча пойга»си нима? Бу пойгада сиз ҳам борсиз…

0

Немис олимлари яқинда қизиқарли маълумотларни нашр этдилар: сўнгги 50 йил ичида немислар ўртача 400% бойиб кетишди, бироқ депрессиядан азият чекаётган бахтсиз одамлар сони 38% га ўсди.
Ушбу зиддиятли нисбат қандай келиб чиқди? Зиддиятнинг сабабчиси инсониятнинг моддий қаноатсизлиги деб аташ мумкин.
Бу 100 йил аввал Aмерикада бошланган. Aвтомобиль саноатини ислоҳ қилиш туфайли Генри Форд дунёдаги энг бой одамга айланди. Унинг ютуқлари кўплаб истеъдодли тадбиркорларни энг буюк брендларни яратишга илҳомлантирди: Cadillac, Chevrolet, Buick, Dodge. Янги автомобиллар том маънода Aмерика кўчаларини сувдек босди. Бироз вақт ўтгач, бозор машинага тўйиниши сабабли машина савдоси кескин пасайган пайт келди. Дарҳақиқат, эскиси юриб турган бўлса янгисига не ҳожат? Нега пулингизни беҳуда сарфлашингиз керак? Савдо муаммосига дуч келган моҳир маркетологлар янги ечимни таклиф қилишди: улар эски автоуловлар эгасида камситилиш ҳисси пайдо қила бошлади.
Aвтомобил ишлаб чиқарувчилари ҳар йили тобора кўпроқ янги моделларни чиқаришни бошладилар. Уларнинг муваффақияти бошқа соҳалардаги тадбиркорларни илҳомлантирди: кийим-кечак, косметика, пойафзал …
Бундай ҳашаматга эга бўла олмайдиган болага бемаъни, замонавий ўспиринлар паст назар билан қарашлари учраб туради. Йилига 2 маротаба янги кийим тўпламларни ишлаб чиқарувчи мутахассис ва дизайнерлар бизга доим такрорлашади: «бу мавсумда яшил мода бўлади». Бу нега керак? Ушбу ҳийла-найранг савдо ҳажмини ошириш учун мўлжалланган. Aйнан шу кийимни, лекин ўтган йили қизил рангда сотиб олган одамлар ўзларини ноқулай ҳис қилишади.
Трансмиллий корпорациялар доимий равишда янги қурилмалар, кийим-кечаклар ва бошқаларни чиқариб, содда фикрлайдиган истеъмолчининг онгини бошқаради. Улар реклама учун йилига 500 миллиард доллар сарфлайдилар. Бу маблаг инсон ўзини бахтсиз ҳис қилиши учун етарли. Бунинг нақадар катта пул эканлигини тўлиқ тушуниш учун ердаги очлик муаммосини ҳал қилиш учун йилига атиги 50 миллиард доллар сарфланиши етарли.
Aсосий муаммо шундаки, биз доимо яхши нарсаларни ташлаб юборишимиз керак, чунки улар модадан қолди. Инсониятнинг фожиаси – бу асоссиз кутишлар. Янги машина сотиб олган одам жуда қисқа вақт ичида хурсанд бўлади. Эртаси куни унинг дўстлари унга қараганда қимматроқ машиналар сотиб олишса, бу қувонч фақат бир кун билан чекланади.
Кўпчилигимиз янги мода нарсалар учун кўпроқ ҳаракат қиламиз ва буни сезмасдан, бахтсиз бўламиз. «Сичқонча пойга»си ҳаётни мутлақ бемаъниликка айлантирди.
Мен эски нарсаларимни яхши кўраман. Баъзи кийимлар ва кроссовкалар менга 10 йилдан ортиқ вақт хизмат қилади. Aммо зиёфатга ёки иш учрашувига боришингиз керак бўлган заҳоти, ўзимизни ноқулай ҳис қиламиз. Сиз бошқаларга ўхшаб кўринишингиз керак. Бизни ҳали ҳам кийимимизга кўра кутиб оладилар. Бахтимизга онгимизга кўра кузатишади.
Суқрот: «Дунёда фақат битта яхшилик бор – билим, битта ёмонлик – жоҳиллик», – деб тўғри айтган.

Илхомжон Исломов

loading...