Қашқадарёда маҳалла раиси МИБ ходимини болта билан жароҳатлади

0

Қашқадарёнинг Касби туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мажбурий ижро бюросининг ходимини болта билан жароҳатлади. Бу ҳақда МИБ марказий аппарати матбуот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовга таяниб «Xabar.uz» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 20 январь куни кўнгилсиз ҳолат МИБ ходимининг суд ҳужжати ижроси жараёнида рўй берган. Яъни суд ҳужжатлари бўйича қарздор Б.Қ.дан давлат фойдасига 10 731 742 сўм солиқ қарздорлиги ҳамда 429 270 сўм давлат божини ундириш белгиланган. Бироқ МФЙ раиси (айни вақтда қарздор) ижро ҳаракатларини амалга ошираётган ходимнинг ишига тўсқинлик қилиб, хонадонидан олиб чиққан болта билан унинг чап елкаси орқа томонига тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...