Роналду 760 та гол билан футбол тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди

0

«Ювентус» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду расмий ўйинларда энг кўп гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда «Медуза» хабар бермоқда.

20 январ куни у Италия Суперкубоги учун «Ювентус» – «Наполи» учрашувида ўзининг 760-голини урди. Ўйин умумий 2: 0 ҳисоби билан якунланди.

Шундай қилиб, Роналду 1950 йилларда ўйнаган Aвстрия ва Чехословакия терма жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Ёзеф Бикандан олдинга чиқиб олди. Унинг ҳисобида расмий учрашувларда 759 та гол мавжуд эди. Aввалроқ, Роналду бразилиялик футболчи Пелени ортда қолдирган (757 та гол) эди.

Маълумот учун, 35 ёшли Роналду «Спортинг» сафида 5 та, «МЮ» да 118 та, «Реал» да 450 та, «Ювентус» да 85 та ва Португалия терма жамоасида 102 та гол урган.

loading...