Россияда канализация қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

0

Россиянинг Липецк вилоятида 19 январь куни янги қурилган уй канализацияси қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди, дея хабар қилмоқда «daryo.uz» вилоят Тергов қўмитасига асосланиб.

Маълум қилинишича, 19 январь куни Добринский тумани Студенка қишлоғида янги қурилган уй эгалари канализация қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли эркакнинг жасадини топиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берган.

Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб келган. Жасад текширилганда бўйин ва бош қисмида жароҳатлар борлиги аниқланган.

Айни пайтда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда, шунингдек, қотилни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракати ва суд экспертиза олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, уй эгалари сўроқ қилинмоқда ва қурилиш ишларида қатнашган марҳумнинг танишлари суриштирилиб аниқланмоқда.

loading...