Собиқ алоқа вазири Тоҳир Раҳимов 74 ёшида вафот этди

0

Ўзбекистон Республикаси алоқа вазири ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, шунингдек, бошқа кўплаб ташкилотлар раҳбари бўлиб ишлаган Тоҳир Раҳимов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Хабар.уз хабар бермоқда.

Тоҳир Ғофурович Раҳимов турли йилларда Ўзбекистон Республикаси алоқа вазири, вазир ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, телекоммуникация компаниясининг бош директори, Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази директори, Халқаро алоқа академиясининг вице-президенти лавозимларида фаолият олиб борди.

У 2008 йилдан бошлаб умрининг сўнгги кунларига қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритди.

loading...