«TikTok» ўзининг тўлов хизматларини ишга туширди

0

ByteDance компанияси TikTok дастурининг Хитой версияси— Douyin учун тўлов хизматини ишга туширди.  Шу йўл билан ByteDance компанияси электрон тижорат бизнесини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

 

Ҳозирча Douyin Pay хизмати фақат Хитойдагина ишлайди.  Илгари 600 миллиондан ортиқ Douyin фойдаланувчилари виртуал совғалар, токенлар ва илова ичидаги маҳсулотлар учун Alibabaнинг Alipay ваTencenнинг WeChat Pay орқали тўлашлари мумкин эди.  iResearch маълумотларига кўра, улар мамлакатдаги уяли алоқа операциялари бозорининг 90% дан ортиғини ташкил қилади.

 

«Douyin Payнинг ишга туширилиши мавжуд асосий тўлов усулларини тўлдиришга ва охир-оқибат Douyin дастурида фойдаланувчи тажрибасини яхшилашга қаратилган», деган ByteDance.

 

Alipay ва WeChat Pay нафақат мобил дастурларда, балки харидор фақат буюм сотиб олиш учун штрих-кодни сканерлаши керак бўлган оддий дўконларда ҳам тақдим этилади.

 

ByteDance ўз тўлов хизматини 2019 йилда ишга туширишга тайёрлана бошлаган, у Интернетда молиявий операцияларни амалга ошириш учун лицензия олган Wuhan Hezhong Yibao Technology Co компаниясини сотиб олган, деб ёзади CNBC.  Douyin Payдан фойдаланиш учун эса фойдаланувчиларга Хитой банк ҳисобварағи керак бўлади.

loading...