Тошкентда “Iphone 10”ни қалбаки АҚШ долларига сотиб олган фуқаро ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан, АТБ “Асака банк”нинг валюта айрибошлаш шаҳобчасига 8 дона ҳар бири 50 купюралик қалбаки 400 АҚШ доллари тақдим қилганлиги юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда.

Фуқаро Д.С. фуқаро О.И.нинг ишончига кириб, ундан харид қилган “Iphone 10” русумли уяли алоқа воситаси учун қалбаки 400 АҚШ доллари берганлиги аниқланиб, Д.С.нинг ёнидан 16 дона 50 ва 16 дона 100 купюралик қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...