АҚШ Россияга стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш бўйича келишувни узайтиришни таклиф қилмоқчи

0

АҚШ ҳукумати Кремлга стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш ва чеклаш бўйича келишувни 5 йилга узайтиришни таклиф қилмоқчи, деди Оқ уйнинг матбуот котиби Жен Псаки журналистларга берган интервьюсида.
Унинг сўзларига қараганда мазкур келишув муддатининг узайтирилиши АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича манфаатларига мос келади ва айниқса, Россия билан муносабатлар кескинлашган бир пайтда жуда муҳим аҳамият касб этади.

“Ассошиейтед Пресс” агентлиги хабарида келишув муддатини узайтириш бўйича таклиф битилган нома Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан томонидан Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антоновга топширилиши айтилган.

UzA.uz

loading...