Барча коллежлар бошқаруви меҳнат вазирлигига ўтказилади

0

Коллежлар бошқаруви Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг Бухорога ташрифи доирасида маълум қилган.

Меҳнат вазирлиги мазкур масала юзасидан давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда:

 Барча коллежлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Ўзи коллежларнинг жойи шу вазирликда, олий таълимда эмас. Сабаби, вазир Нозим Ҳусанов коллежларга аниқ буюртмалар шакллантириб беради. Коллежлар эса ҳар бир ҳудудларга зарур бўлган мутахассисларни тайёрлайди. Масалан, ҳозирги кунда пайвандчиларга талаб катта. Ана шундай касбни коллежлар тизимида ўргатиб, сертификат ҳам берилади. Ҳунар ўргангандан кейин чет элга борса ҳам иши юришаверади. Бундан ташқари, автомобиллар таъмирловчи, сартарош, этикдўз каби ўнлаб ҳунарлар бор. Мана, ишсизлик, «темир дафтар»ни тугатиш бўйича аниқ режа. Мономарказларни, маҳаллаларни шу коллежларга бириктиринглар. Бу масалани атрофлича ўрганиб, қарор тайёрланглар, – деган Шавкат Мирзиёев.

loading...