Бу актёрнинг укаси ҳам машҳур инсонлардан бири эканлигини биласизми? (фото+видео)

0
  • Бекзод  Тожиев
  • Туғилган сана : 26.04.1980 Баландлиги: 1,75 м
  • Маълумоти: Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Унверситети
  • Жами фильмлар: ўндан ошиқ
  • Фаолиятини бошлаган йили: 2000 йил
  • Карера: актёр, режиссёр
  • Туғилган жойи: Тошкент
  • Жанрлари: Мелодрама, драматургия

Бекзод Тожиев 1980 йил 26 апрел куни Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган. Унинг отаси Тажиев Баҳодир йирик бир ташкилотнинг менежери бўлиб ишлаган. Онаси Тўлаганова Тўйба Махкамовна “Ўзбекистон Халқ демократик партияси”да ишлаган. Унинг укаси Рауф Набиев ҳам кўпчилигимизга таниш бўлган режиссёрлардан бири.

Мактабда Бекзод спорт билан шуғулланган, дебат клуби, мусиқа секциясининг аъзоси бўлган. Мактабдан кейин у Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетига ўқишга кириб, у ерда бир неча тиллар ва реклама билан шуғулланган. Аммо университетни тугатгандан сўнг, у касби бўйича фаолият юритмади, балки актёрлик карерасини бошлаш учун “Ўзбекфильм”га борди.

Биринчиси ўйнаган роли — Севги фазоси фильмидаги роли эди. Сўнгра у 2007 йилда Зебо Наврўзованинг “Бўрилар” фильмида бош қаҳрамон ролини ижро этди ва актёр сифатида танила бошлади. У кейин ҳам кетма-кет фильимларда суратга туша бошлади.

Ҳозирги кунда актёр Бекзод Тажиев оилали ва 6 фарзаднинг отаси.

Актёр ижро этган фильмлар:

  • 2011 Қасос
  • 2007 Бўрилар
  • 2008 Бўрилар 2 (Қувғин)
  • 2012 Бўрилар 3 (Охирги қарз)
  • 2012 Нотаниш қотил
  • 2016 Қотиллар ўйни
  • 2017 Арслон изидан
  • 2021 Қафас
loading...