Грузия 1 февралдан халқаро авиақатновларни тиклайди

0

Грузия 1 февралдан халқаро авиақатновларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлайди. Бу ҳақда иқтисодий ривожланиш вазири Натия Турнава маълум қилди.

«Биз 1 февралдан мунтазам рейсларга қўйилган чекловларни олиб ташлаш мумкин деб ҳисобладик. Бу Грузияда ишлаётган ва Грузия билан ишлашни истаган барча авиакомпаниялар мунтазам рейсларни режалаштириш ва амалга ошириши мумкинлигини билдиради», – деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу барча тиббий протоколлар ва вирус хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Энди Грузия ҳукумати мамлакатга кириш тартибини енгиллаштириш масаласини муҳокама қилади.

«Яқин вақт ичида, баҳор мавсумида кўплаб туристларни қабул қилишни мўлжалламоқдамиз. Келгуси ҳафтада туроператорлар, туристик компаниялар билан тайёргарлик масалаларини муҳокама қиламиз», – деди Турнава.

korrespondent.net

loading...