Ҳушёр бўлинг! Коронавируснинг «африкача» штамми вакцинанинг кучини йўққа чиқариши мумкин

0

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР)да декабрда аниқланган коронавирус штаммининг юқумлилик даражаси жуда юқори, ишлаб чиқилган вакциналар унга қарши самарасиз бўлиши мумеин, деб ёзмоқда «daryo.uz».

«РБК»нинг хабар беришича, Кейптаун ва Претория вирусологлари билан биргаликда тадқиқот ўтказган Йоханнесбург соғлиқни сақлаш хизмати Миллий лабораторияси олимлари шундай хулосага келган. Тадқиқот натижалари биоархив порталида эълон қилинган.

Олимлар 501Y.V2 деб ном олган янги штаммни COVID-19’ни бошдан кечирган кишилар қон плазмасида синовдан ўтказиб, у аввалги касалланишда ҳосил бўлган нейтраллаштирувчи антитаналарга бардошли эканлигини аниқлади.

«Дунёда кўпчилик SARS-CoV-2 билан касалланиб, уларда тахминан қанчадир даражада иммунитет ҳосил бўлган бўлса-да, вируснинг янги тури касалланиш қайталанишида катта хавф туғдиради», — дея Medical Xpress ЖАР олимларининг ҳали тақриздан ўтмаган ишидан иқтибос келтирган.

Мутахассисларнинг фикрича, бу COVID-19’ни даволашда касалликдан соғайиб чиққан беморлар қон плазмаларидан фойдаланиш самарадорлигининг пасайишига олиб келиши ҳам мумкин.

Вашингтондаги Фред Хатчинсон номидаги онкологик тадқиқот марказидан бўлган Тревор Бедфорднинг фикрича, коронавируснинг «африкача» штамми яқин ойларда кенг тарқалиши мумкин. Унинг айтишича, агар Жанубий Африка олимларининг хулосалари тасдиқланса, COVID-19’га қарши вакциналарни ишлаб чиқаришда ўзгартиришлар киритиш керак бўлади.

Аввалроқ Жанубий Африка олимлари коронавируснинг янги штамми вируснинг аввалги мутацияларига нисбатан, тахминан, 50 фоизга кўпроқ юқумлилигини аниқлаганди. ЖССТ пандемиянинг иккинчи йили «биринчисидан-да оғирроқ бўлиши мумкин»лигидан огоҳлантирганди.

loading...